
Россия давлатининг расмий “Новости” Агентлиги америкаликларнинг Reuters Агентлигига асосланиб хабар беришича, ИШИД Youtube орқали тарқатилган видео-лавҳада ўз қардошларини Россияга қарши жоҳид бошлашга чақирибди. Ўз-ўзидан маълумки, ИШИД ўз қардошлари деб россиялик мусулмонларни назарда тутмоқда.
Reuters Агентлигининг бу ҳақдаги хабарини кеча кўриб, унга ортиқча эътибор ҳам бермаган эдик, дейди мухбиримиз. Аммо, бугун бу хабарни ўрисларнинг расмий давлат агентлиги Reuters Агентлигага асосланиб тарқатаётгани кулгидан ташқари, бу хабарга нисбатан бироз жийддийлик уйғотди.
Гап шундаки, россиялик мусулмонлар ичида ўрисларга қарши жиҳод бошлаш кайфияти ҳар доим бўлган ва ИШИДнинг чақириғисиз ҳам жиҳод элементлари йиллардан бери бор эди. Аммо, шуни ҳам тушуниш керакии, россиялик мусулмонларнинг ақл даражаси қолоқ Осиё ва Африка малакатларидаги, ҳатто, Марказий Осиёдаги мусулмонларникидан юқори. Шу сабабли, бу ерда Ироқ ва Суриядаги каби оммавий жиҳод ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Аммо, ИШИДнинг бу чақириғидан кейин АҚШ ва Европада бўлаётгани каби якка терактлар бошланишини кутиш керак.
Терактлар бошланса, русларнинг мусулмонлага нисбатан салбий муносабати яна ҳам кучайишга бошлайди. Аслида, бундай кучайиш бошқа воқеалар туфайли ҳам кузатилмоқда. Масалан, ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулованинг шу йил февраль ойида Москвада ўзи энагалик қилаётган 4 яшар ногирон қизчани ўлдиргани ва шаҳар марказида боланинг кесилган бошини кўтариб юргани каби воқеалар туфайли.
Мусулмонларга нисбатан салбий кайфиятни яна ўша “Новости” томонидан бир неча соат аввал тарқатилган бошқа бир хабар ҳам оловлантириши муқаррар. Бу хабарга кўра, Москва вилоят судида "GTA бандаси" деб аталган гуруҳ аъзолари 2012 йилдан бошлаб 17 кишини ўлдирганлари ва яна бир қатор ваҳшийларча жиноятлар содир этганларини тан олибдилар. Хабарда бу банда аъзолари қилган баъзи ваҳшийликлрнинг тафсилотлари бор, уларнинг ўқиган одамнинг қони қайнаб кетиши табиийдир.
Ҳамма гап бу гуруҳ аъзоларининг шу хабарда берилган исми-шарифларида. Мана улар – “Хазратхон Додохонов, Холик Субханов, Анвар Улугмурадов, Фазлитдин Хасанов, Шерозджон Кодиров, Мирзомавлон Мирзошарипов, Абдумуким Мамадчонов, Умар Хасанов ва Зафарджон Гулямов”. Кўриниб турибдики бу гуруҳ аъзоларининг ҳаммаси мусулмонлар, аммо кавказлик эмас, ўзбек ёки тожиклар.
Мусулмонлар бутун дунёда ўзларига қарши кучайиб бораётган кайфиятни камайтириш ва бориб-бориб йўқ қилишга эришиш учун бир нарслар қилишлари, тўғрироғи, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказишлари шарт.