АҚШ Президенти Барак Обама бир ҳафтадан бери Яқин Шарқ ва Европада. Кўринишидан, унинг бу сафари президентлик давридаги чет элларга охирги чиқишлари бўлади. У аввал Саудия Арабистонига келиб, бу мамлакат подишоҳи билан учрашди, кейин ўша ерда ўтказилган Форс кўрфазига чиқувчи араб давлатларнинг саммитида қатнашди. Айнан шу ерда Барак Обама ҳамма араб давлатларини ИШИДга қарши курашга, тўғрироғи, анъанавий қонли урушга чақирди.
Ундан кейин Англияга келган Барак Обама буюбританияликларни яқинда бўладиган референдумда Европи Иттифоқидан чиқмасликка овоз беришга чақирди. У кеча Германида эди. Германия канцлери Ангела Меркел билан учрашув пайтида Ғарбнинг муҳожирларга нисбатан олиб бораётган сиёсати тўғри эканлигини алоҳида урғулади. У бугун Германиянинг Ганновер шаҳрида Ангела Меркел билан биргаликда Франция, Италия ва Буюкбритания лидерлари билан учрашув ўтказади.
Бу учрашувнинг кун тартиби маълум эмас, аммо тахмин қилиш қийин эмаски, улар Владимир Путиннинг дунёда лидерлик қилиш амбициялари ва ислом терроризмига қарши нималар қилиш кераклигини гаплашишади. Баъзи хабарларга кўра, Барак Обама ИШИДга қарши Ғарб тарафидан киберҳужумлар уюштириш ташаббуси билан чиқмоқчи.
Ҳамма хабаларимизда “масхарабозлик” сўзини ишлатаверишни истамаймиз, дейди мухбиримиз, аммо Ғарб лидерлари ислом терроризми ва ИШИД қаршисида нима қилишни билмай қолганларини масхарабозликдан бошқача тарифлаш қийин. Барак Обама баъзи чиқишларида Ливия диктатори Муаммар Каддафининг режими қулатилагандан кейин бўладиган воқеаларни аввалдан тўғри башорат қилолмаганини ўзининг энг буюк хатоси дебди.
Аслида, бу ҳам оддий масхарабозлик. Унинг АҚШ Президенти сифатидаги энг катта хатоси – ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларида эканлигини, ислом терроризмини йўқ қилишнинг ягона йўли – Ислом динида чуқур ислоҳотлар ўтказиш, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш кераклигини тушунмаётганидир.
Уни “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатдан дарс олишга чақиравериш ҳам масхарабозлик бўлиб қолмаслиги учун, бундай таклиф киритмоқчи ҳам эмасмиз.
Reuters агентлигининг сайтидан олинган расмда – Барак Обама ва Ангела Меркел матбуот конференцияси ўтказишмоқда.