24 April 2016
22:01 -
Масхарабозлик оммавийлашмоқда: Time журнали дунёнинг энг обрў-эътиборли одамлари рўйхатининг бошига Кристин Лагард ва Жон Керрини қўйибди
1923 йидан бери Нью-Йоркда чоп этиладиган ва ростдан ҳам номи кўпчиликка таниш бўлган Time журнали ўзига кўра дунёнинг энг обрў-эътиборли 100 кишисининг рўйхатини эълон қилди. Мана бу рўйхатда ўрин олган одамларнинг баъзи бирлари:
1-чи ўрин. Кристин Лагард, Халқаро Валюта Фондининг бошқарувчи-директори
2. Жон Керри, АҚШ Давлат Котиби (Ташқи ишлар вазири)
3. Ангела Меркел, Германия канцлери (Бош вазири)
4. Доналд Трамп (Республикачилар Партияси номидан АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун курашаётган миллиардер)
13. Барак Обама (АҚШ Президенти)
15. Ҳиллари Клинтон (Демократлар Партияси номидан АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун курашаётган АҚШ Сенатори, собиқ Президент Билл Клинтоннинг хотини)
29. Владимир Путин (Россия Президенти)
30. Ражаб Эрдўғон (Туркия Президенти)
100. Ким Чен Ин (Шимолий Кореянинг диктатори)
Эслатиб ўтамиз, бор-йўғи 5 ой аввал айнан шу журнали "2015 йилнинг Одами" деб Ангела Меркелни кўрсатган эди.
Табиий, бундай рўйхатнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Аммо, АҚШдек давлатнинг энг обрўли журнали “Дунёнинг энг обрў-эътиборли одамлари” рўйхатида биринчи ўринга Кристин Лагардни, иккинчи ўринга Жон Керрини қўйши масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Бизнинг Владимир Путинга муносабатимиздан қатъиназар, унинг бу рўйхатда 29-чи ўринга қўйилиши эса, масхарабозликдан ҳам баттар нарса.