Бугун эрталаб Қобулнинг марказида, президент саройи, миллий хавфсизлик бошқармаси ва АҚШ элчихоналаридан бир неча юз метр узоқликда ўлимчи-террорист бомбали автомобилда ўзини портлатиб, камида 28 кишининг ўлимига, 320 дан кўп кишининг ярадор бўлишига сабабчи бўлди.
Портлаш еридан бир неча юз метр нарида жойлашган Афғонистон Президентининг саройи тарафидан Президент Ашраф Ғанининг терактни энг кескин сўзлар билан қораловчи баёноти тарқатилди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
Теракт учун маъсулиятни Толибон ўз елкасига олибди. Бу ташкилот бир ҳафта олдин “баҳорги ҳужум” бошлаш ҳақида баёнот тарқатган экан. Демак, Президент Ашраф Ғанининг "кескин сўзлари" толиблар учун мақтовдан бошқа нарса эмас.
Жойи келгани учун айтиш керакки, шу кунларда Ҳиндистонда табиий офат, тўғрироғи, иссиқлик натижасида 300 дан кўп одам ҳалок бўлган. Дунё исломий терроризмига замонавий табиий офат сифатида қарашга ўрганиши керакка ўхшайди.