19 April 2016
02:39 - Қуддусда автобуснинг портлаши теракт деб топилди, Исроил террористлардан қасд олмоқчи

Кеча маҳаллий вақт билен кечга яқин Қуддус шаҳрининг марказидан узоқроқ бир жойда ичида йўловчилар бўлмаган автобуснинг портлаши натижасида ёнғин чиққани ва ёнғин йўловчилар тўла бошқа автобусга сачраб, 21 кишининг турли жароҳатлар олишига сабаб бўлгани жаҳон ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Ярадорлардан бирининг аҳволи жуда оғирлиги ҳам айтилмоқда.

Аввал, автобус техник сабабдан портлагани айтилди, аммо кейинроқ атрофда портлаган бомбанинг парчалари топилди ва бу воқеа террористик акт деб ҳисобланди.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху бу ҳақда шундай дебди: “Биз бу портлатгични тайёрлаган ва автобусга жойлаштирганларни ҳамда уларга ёрдам берганларни албатта топамиз ва бу террористлар билан ҳисоб-китоб қиламиз”.

Маълумки,10 йилча аввал айнан Исроилда турли терактлар кучайган, “жонли бомба” ва “ўлимчи-террорист” ифодалари пайдо бўлган эди. Ўшандан кейин Исроилнинг хавфсизлик хизматлари ҳамма ерни шундай қаттиқ назорат остига олдиларки, ўлимчи-террористлар ўзларни портлатиш имконияти тополмай қолдилар.

Ғарбда терактлар кўпаябошлагандан кейин, сўнги ойларда Исроилда пичоқ билан яҳудийларга ташланиш воқеалари юз берганди. Ҳозир улар ҳам тўхтатилди.

Кечаги теракт учун ҳеч ким маъсулиятни бўйнига олгани йўқ, аммо ўз-ўзидан маълумки, уни Филистин давлати тан олинишини ва Исроилни йўқ қилишни мақсад қилиб қўйган исломчилар уюштирганлар.

Ғарб тарафидан қўллаб-қувватланаётган Исроилни ҳеч ким йўқ қилолмайди, қолаверса, бу ҳудудлар тарихдан яҳидуйларники бўлган. Иккинчи тарафдан, ислом терроризмини ҳам куч билан йўқ қилиб бўлмайди, чунки, унинг илдизлари Ислом динининг ҳозир қабул қилинган ва Қуръонни хато тафсир қилинишидан келиб чиққан тушунчаларидадир.