11 April 2016
22:48 -
Шавкат Мирзиённинг ахмоқона қарори бир тарафлама бекор қилинди
Ўтган йилнинг сентябрь ойидаги хабарларимизда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиён томонидан имзоланган ҳукумат қарори билан автотранспорт воситалари ёрдамида мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари ва узумни хорижга ташиш таъқиқлангани хусусида хабар қилиб, мамлакат иқтисодиётига нисбатан диверсия қилган Бош вазирни танқид остига олгандик. Кейинчалик, аниқроғи 2016 йилнинг илк кунидан айрим транспортларга (ҳойнаҳой ўзига тегишли ширкатларга) мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари ва узумни хорижга ташиш рухсат этилгани маълум бўлди.
Бугун бир қанча маҳаллий веб сайтлар шу йилнинг 1 июлидан ҳукумат қарорининг автотранспорт воситалари ёрдамида мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари ва узумни хорижга ташишига қўйилган таъқиқнинг олиб ташлангани хусусида хабар қилди.