12 April 2016
07:05 -
Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказиш таклифи Тошкент тарафидан рад этилибди

Энди маълум бўлишича, Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказиш таклифига Тошкент ҳеч қандай жавоб бермаган эмиш. Табиий, бу – таклифни феълан рад этиш демакдир. Таклиф рад этилгани ҳақида Тожикистонда расмий хабарлар берилмабди, аммо шундай бўлганини Азия-Плюс ўзининг ҳукумат ичидаги манбаларидан ўрганибди.
Бу хабардан тушуниш мумкики, дейди мухбиримиз, икки тожик - Ислом Карим ва Имомали Раҳмон - ҳали ҳам умумий тил тополмадилар, ўзаро душманлик давом этмоқда. Икки мамлакат вазирлари маданият кунлари ўтказиш ҳақида шунчаки, умумий шаклда гаплашишган, тожикларнинг содда вазири буни жиддий қабул қилганга ўхшайди.