11 April 2016
05:05 -
Колорадо штатидаги праймеризда ҳам Доналд Трамп мағлубиятга учради, Тед Круз ғалаба қозонди
Январь ойида АҚШдаги штатлар бўйлаб бошланган Республикачилар Партиясининг праймеризларида аввалига асосан Доналд Трамп ғалаба қозониб келаётган эди. Аммо, сўнги ҳафталарда қандайдир ўзгаришлар бўлди.
6 апрель куни Висконсин штадида ғалаба қозонган Тед Круз кеча Колорадо штатида яна биринчи бўлди. Умумий ҳисоб бўйича олдинада кетаётган Доналд Трамп бу иккала штатда иккинчи ўринда қолди.
Аммо, умумий ҳисоб бўйича ҳали ҳам Доналд Трамп олдинда. Маълумки, Республикачилар Партияси қурултойида 1 минг 237 ёки ундан кўпроқ делегатнинг овозини олган номзод ғалаба қозонади ва партиянинг президентликка номзоди бўлади. Колорадолик ҳамма делегатлар Тед Круз тарафдорлари бўлибди. Шундай қилиб, Доналд Трамп тарафдори бўлган делегатларнинг умумий сони 743 да қолди, Тед Круз тарафдори бўлган делегатларнинг сони 544 га чиқди.
Умумий делегатларнинг сони ҳақида АҚШ ахборот воситаларида ҳам чалкаш рақамлар айтилмоқда. Масалан, Висконсиндаги праймериздан кейин Доналд Трамп тарафдори бўлган делегатларнинг сони 746 эканлиги айтилган эди, ҳозир 743 дейилмоқда. Тед Круз тарафдори бўлган делегатларнинг охирги сони баъзи хабарларда 544, баъзиларида 545 деб айтилмоқда.