11 April 2016
17:33 -
Мухолифатнинг анвари Анвар Усмон 70 ёшга тўлди!
Туб маъносига кўра, “анвар” сўзи нур, нурлар деган маъноларни англатади. Бугун 70 ёшга тўлган “Бирлик”чи журналист, ажойиб инсон Анвар Усмон ҳақиқатан ҳам халқимизнинг илк миллий озодлик ҳаракатининг нурларидан бири. Айнан у “Бирлик”нинг ўзбек тилини давлат тили қилиш талаби билан ўтказган 1989 йил 18 мартдаги биринчи тарихий митинги ҳақида ўша пайтда ўзи ишлайдиган, Москвада чиқадиган “Учительская газета”да мақола чиқариб, “Бирлик”ни дунёга танитган эди.
Ҳозирда Европада муҳожирликда истиқомат қилаётган сафдош дўстимизни 70 ёши билан қутлаймиз. Халқимиз, миллатимиз бахтига Анвар Усмон каби инсонлар доим саломат, тетик юрсин!
Анвар аканинг умрини давоми ҳам нурли, ёруғ бўлсин!