8 апрель куни Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи мажлиси бўлиб ўтибди, аммо бу ҳақда ЎзА эндигина хабар тарқатди. Ҳеч қандай ҳарбий коалицияларда иштирок этмаймиз деб гапирадиган Ислом Каримдан бу хабарни тарақтиш учун рухсат олишга вақт кетган бўлса керак.
Умумий гаплардан иборат хабарга кўра, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этибди, аммо вакиллар қайси даражадиги одамлар эканлиги айтилмаган, аммо бу Кенгашда раислик Қозоғистонда эканлиги урғуланган.
Мажлисда ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2013-2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш якунлари ва ШҲТ МАТТ Кенгаши қарорлари ижроси муҳокама қилинди. ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ШҲТ МАТТ Кенгашининг мазкур халқаро тузилманинг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси лойиҳаси маъқулланди. ШҲТ МАТТ фаолияти терроризм, сепаратизм ва экстремизм каби ҳозирги кундаги таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш борасидаги талабларга жавоб бериши таъкидланади.
Ўз-ўзидан маълумки, терроризм деганда ислом террорими назарда тутилмоқда. ШҲТ бунга қарши нима қилаётгани ва нима қилмоқчи бўлаётганини хабардан мутлақо билиб бўлмайди. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, ШХТга кирувчи олтита мамлакатда диктаторлик режимларини кучайтиришгина назарда тутилмоқда, холос.
Аммо, бунинг узоқ вақтли фойдаси бўлмайди. ШҲТ ҳам “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли - Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши кераклигида, деган фикрини қабул қилишга мажбур бўлади.