10 April 2016
21:42 -
Украинадаги сиёсий кризис чуқурлашади, ёки енгиллашади: Бош вазир Аркадий Яценюк истеъфо аризасини берди (Тузатилган вариант)
Бугун тушдан кейин Украина Бош вазири Арсений Яценюк истеъфо аризасини берганини эълон қилди. 12 апрелда Олий Рада уни кўриб чиқиши ва истеъфони қабул қилса, янги Бош вазир тайинлаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтиш керакки, аввалги Президент Януковичнинг инқилобий воқеалардан кейин ағдарилиши ва Россия Қримни босиб олиб, Донбасни феълан Украинадан ажратиб олгандан кейин, феълан ҳокимиятни қўлга олган Мустақиллик Майдонидаги митингнинг таклифи, тўғрироғи, талаби билан Арсений Яценюк 2014 йил 27 февралда парламент тарафидан Бош вазир этиб тайинланганди. Кейинроқ Украинада навбатдан ташқари президент ва парламент сайловлари ҳам ўтказилди, янги Президент Петр Порошенко Арсений Яценюк яхши маънода ҳамкорлик қила бошладилар.
Айтиш керакки, Яценюк мураккаб сиёсий шахс. Аввал у Юшченко-Тимошенко коалициясида бўлган, кейин бир у тарафга, бир тарафга сакраб турган, ўша пайтда параламент раиси лавозимида ҳам бўлган, Януковичнинг ҳукуматида ҳам ишлаган.
Украинада Янукович ағдарилгандан бери ҳокимиятда барқарорлик йўқ эди деса бўлади. Бунинг асосий сабаби – Россиянинг агрессияси туфайли Украинадаги вазиятнинг оғирлиги.
Аммо, барқарорликнинг йўқлигида Яценюкнинг ҳам айби катталигини айтиш лозим. Бироқ, ҳозир унинг кетиши ва янги Бош вазир келиши қандай натижалар беришини олдиндан тахмин қилиш қийин – сиёсий кризис ҳам деса бўладиган сиёсий барқарорсизлик битадими ёки янада чуқурлашадими?
Яна эслатиш керакки, у ёқдан бу ёққа ўтаверишда Арсений Яценюкдан қолишмайдиган Петр Порошенко тарафидан Одесса вилоятининг ҳокими этиб тайинланган собиқ Гуржистон президенти Михаил Саакашвили билан Арсений Яценюк ўртасидаги муносабатлар ҳам урушдаги каби эди. Саакашвили Яценюкни коррупционерликда ва коррупцияга қарши ишларни пичоқлашда айблаб келарди.
Арсений Яценюкнинг Олий Рададаги “Халқ Фронти” номли фракцияси Петр Порошенкони қўллаб-қувватловчи коалиция ичида эди, агар у коалициядан чиқса, барқарорсизлик яна ҳам кучайиши муқаррар.
Петр Порошенко янги Бош вазир ўзига яқинлиги билан билинган жорийдаги Олий Раданинг раиси Владимир Гройсман бўлишини истамоқда. Хуллас, Украина оғир аҳволдан чиқиш йўлларини қидирмоқда, дейиш мумкин.
Расмда - Гройсман ва Порошенко.