08 April 2016
23:12 -
Икки одамнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳамюртимиз Оренбургда ушланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси (Автомобил бошқариш қоидаларини бузиш, автоҳалокат) билан айбланиб, халқаро қидирувга берилган шахс Оренбургдаги Сагарчинский чегара–ўтказиш пунктини кесиб ўтиш чоғида ҳибсга олинди. Бу шахснинг Ўзбекистонга депортация қилиниши кутилмоқда.
Маълум бўлишича, у Ўзбекистонда маст ҳолда автомобилни бошқариб, икки одамни босиб кетган. Шундан сўнг у жазодан қочиш мақсадида ўзи бепоён деб ҳисоблайдиган Россияга йўл олган экан. У “бечорани” бепоёнлик ҳам қутқаролмабди.