08 April 2016
22:31 -
Самарқандда коллеж раҳбари пора билан қўлга тушди
Президент Ислом Каримнинг қайнижияни Акбар Абдуллаев 800 минг АҚШ доллари миқдорида зарар келтириб, қамалгани ҳақида лом-мими демайдиган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқанддаги Сартепа туризм ва маиший хизмат коллежи директори ўринбосари Зарина Муродованинг 200 доллар пора билан ушлангани ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, Зарина хоним 2015-2016 йилги ўқув йили учун қабулда Замира Шамсиева исмли аёлдан жиянини ўқишга киритиш эвазига дастлаб 200, кейин 300 доллар пора талаб қилибди. Замира хоним эса, директор ўринбосарини талаб қилинган суммани олаётган пайтида органларга ушлатиб беришни афзал кўрибди.