АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий сайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Пентагон раҳбари Эштон Картер Конгресснинг Ҳарбий Кучлар Комитетида ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликнинг 2017 йил бюджети муҳокама қилинаётганда нутқ сўзлаб, АҚШнинг хавфсизигига глобал таҳдид солаётганлар Россия, Хитой, Шимолий Корея, Эрон ва халқаро терроризм эканлигини айтибди.
Табиий, у халқаро терроризм деганда ислом терроризмини назарда тутган, айнан шунинг учун ИШИДга қарши Сурия, Ироқ ҳамда Ливияда олиб борилаётган урушни тилга олган.
Унинг нутқидаги асосий фикрни қуйидагича ифодалаш мумкин: “Ҳозир хавфсизлик соҳасидаги вазият 25 йил аввалгисидан тубдан фарқ қилади, демак, янгича инвестиция ва ҳаражат йўллари лозим.” Лекин у қандай йўллар ҳақида гапиргани Мудофаа вазирлигинг сайтидаги хабарда айтилмайди (қаранг - http://www.defense.gov/News-Article-View/Article/696449/carter-outlines-security-challenges-warns-against-sequestration).
АҚШ учун ядровий қурога эга бўлган Россия, Хитой, Шимолий Корея ва бундай қурол яратиш остонасига келиб бўлган Эрон катта хавф эканлиги ўз-ўзидан маълум, дейди мухбиримиз. Аммо, нима учун Эштон Картер ўз нутқида (ислом) терроризмини эслаб қолди? Бунинг сабаби - “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўтган йилнинг бошида АҚШ Президенти Барак Обамага ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг хато қабул қилинган тушунчларида эканлигини, ислом терроризмини куч билан йўқ қилиб бўлмаслигини, Ислом динидаги ўша хато тушунчалар ўзгартирилиши кераклигини батафсил тушунтириб бергани эмасми?
Табиий, биронта америкалик қандайдир Абдураҳим Пўлатнинг гапларига қулоқ солишга бошлашганини ҳеч қачон тан олмайди. Абдураҳим Пўлатнинг таклифлари шунчаки америкаликларнинг стратегиясига тасодифан тўғри келиб қолмоқда. Унинг бир неча йил аввал ўша пайтдаги Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонга Кубани 60 йил изоляция қилиш хато бўлганини ёзганидан кейингина АҚШ тўсатдан Куба билан алоқаларни тиклашга бошлагани ҳам шунчаки тасодифдир. АҚШнинг ўзи 60 йилдан бери алоқаларни тиклашни ўйларди.