18 March 2016
09:44 - Қозоғистонда навбатдаги масхарабозлик: бу йил Олмотанинг минг йиллиги нишонланади

Бу мамлакатда тарқатилаёган турли хабарлардан тушуниш қийин бўлса ҳам, бир амаллаб тушунса бўладики, аслида бу йил руслар Верний номи остида қурган, ҳозир Олмота деб аталадиган шаҳарнинг 150 йиллигини нишонлаш учун тайёргарчиликлар аллақачон бошланган экан. Аммо, русларнинг “Иштаҳа овқат ейиш пайтида очилади” мақоли ишга тушиб кетди шекилли, руслар Верний шаҳрини бўш ерда эмас, аввалдан одамлар яшаб келган жойда қурдилар, демак, ҳозирги Олмотанинг тарихи 150 йилда чуқурроқда деган фикр ўртага отилди ва секин аста майдалашиб ўтирмаслик учун 1000 йил танланди. Тахмин қилиш қийин эмаски, қозоқлар 1 минг йил билан ҳам чекланиб ўтирмайдилар ва бу рақамни бир неча мингга чиқарадилар. Олмотани дунёда яратилган биринчи шаҳар деб эълон қилишлари ҳам мумкин.

Ҳеч шубҳа йўқки, қозоқларни бундай йўналишда ҳаракат бошлашига “Ҳаракат” Агенлиги ҳам сабабчи бўлди. Биз ҳар қадамда ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини ёзаверганимиздан кейин, қозоқларнинг боши айланиб қолди ва 150 йил 1000 га чиқарилди.

Дарвоқе, турли рус манбаларида Верний шаҳри қурилаётган жойда қирғизлар (янглишаётганимиз йўқ, ҳамма ерда қирғизлар дейилган) яшагани тилга олиб ўтилади. Ўша манбаларнинг ҳар ким ҳам кўравермайдиган сатр оралари яхшилаб ўқилса, Олмота бир неча минг йиллик шаҳар эканлигини исботлаш унча қийин бўлмайди.


Шу муносабат билан сайтимизда 2014 йил 22 октябрда эълон қилинган “Масхарабозлик: Қозоқ давлатчилигининг 550 йиллиги нишонланармиш” номли хабарнинг қуйидаги қисмини эслатиш фойдали бўлиши мумкин (http://www.harakat.net/news/?id=15864):

“Ўтган асрнинг 60-чи йиллари ўртасида қозоқлар чўлдаги бир тошга ўйилган ёзув каби ишоратларни топгандилар. Қозоғистонда мисли кўрилмаган кўтаринки руҳ пайдо бўлди. Ахборот воситалари, “ҳа, мана, кўчманчи бўлган аждодларимиз алифбо яратишган экан, ҳамма ерда цивилизация ўтроқлик билан боғлиқ, биз кўчманчилар цвилизацияси яратган эканмиз” деган маънодаги гаплар билан бонг уришди. Қозоқ олимлари у ёзувларни ўқишдек машаққатли иш бошлашди.

Аммо, тез орада марказий газеталардан бирида, Правда ёки Известия газетасида, фельетон чиқди. Маълум бўлишича, уруш пайтида Олмотага кўчиб келган Мосфильм киностудияси афсонавий-тарихий кино олган экан. Фельетонда фильмниннг номи ҳам бор. Ўша фильмдаги қандайдир кадрлар учун тўғри келган бир каттароқ тошга ёзувга ўхшаган нарсалар ўйилибди. Кино олинибди ҳам.

Ҳамма унутган бу тошни тахминан 20 йилдан кейин топган қозоқ олимлари “кўчманчи цивилизия” ҳақида бонг уришганлиги маълум бўлди. Қозоқлар қандай кулгига қолганларини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.”

Ҳа, айтгандай, Ал-Хоразмий авлодлари бўлган ўзбеклар қозоқларнинг мардикорларига айланиб бораётганлари ҳам кулса бўладиган нарса.