15 August 2015
16:05 -
Ислом терроризми ўлмайди: Усама бин Ладен ўлдирилди, ўғли Ҳамза бин Ладен саҳнага чиқди
Инглизларнинг The Telegraph агентлиги ўз сайтида хабар қилишича, Ал-Қоида Twitter орқали 2011 йили америкаликлар тарафидан Покистонда ўлдирилган бош террорист Усама бин Ладеннинг ўғли Ҳамза бин Ладеннинг аудио мурожаатини тарқатибди.
Ҳамза бин Ладен АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши муқаддас урушни давом эттиришга чақириб, ҳужумларга нишон сифатида Лондон, Вашингтон, Париж ва Тель-Авивни кўрсатган эмиш.
Ҳамза ҳозир 23 ёки 24 ёшда деб ҳисобланади. У 2011 йили отаси билан ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, кейин у ўлмагани, Усама бин Ладеннинг бошқа ўғли ўлдирилгани, Ҳамза эса қочиб қутилгани тахмин қилина бошлаган эди.
Мана энди ўша Ҳамза отасининг лидерлик ролини ўзига олмоқчи кўринади. Унинг мақсади “Ал-Қоида = Бин Ладен” брендини сақлаб қолиш, дейди агентликнинг мухбири қандайдир хавфсизлик хизматининг раҳбарига асосланиб.
Гап Усама бин Ладеннинг ўрнига ўғли Ҳамза саҳнага чиқиши ҳақида эмас, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсирида эканлиги, демак, тафсир тузатилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризмини йўқ қилиб бўлмаслиги ҳақида бўлиши керак. Аммо, европаликлар, америкаликлар каби, буни ҳали тушунишмаяпти.
The Telegraph агентлиги ўз хабарига Ҳамзанинг ёшлик йилларида олингани таҳмин этилаётган расмини илова қилган.
Ҳамза отасининг ишини давом эттирадиган бўлса, ҳеч шубҳа йўқки, Истанбулда яшаётган 53-54 лақабли ўзбекнинг ҳаромийси Салой Мадамин билан ҳам ҳамкорликни тиклайди.