Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номли масхарабозлар ташкилотида ҳозир биттагина аъзо – Салой Мадаминнинг ўзи борлигини ҳисобга олсак, бирлашиш сўзи ҳам кулгили туйилади, аммо бошқа сўз тополмадик.
Ҳамма гап шундаки, ИШИД кеча Мисрдан 20 нафар насронийни тутиб келиб, Ливияда уларнинг калласини олди ва бутун насронийларни яқинда йўқ қилиш ниятини очиқлади. Насронийларни йўқ қилиш учун қанча вақт кетиши ИШИДнинг баёнотида айтилмайди.
Аммо, “Бирлик” халқ ҳаракатини 1989 йили Ислом Каримга иккита квартира ҳамда депутатлик мандатига сотган ва ва ўша квартираларнинг номери (53-54) пешонасига тамға қилиб босилган ҳаромий Салой Мадамин 2006 йил июнь ойида Эркинюрт, Исёнкор, Замондош ва Ватандош каби сайтларда бир мақола чиқарди. Унда айтилишича, ўғрилик, бузуқлик, гиёҳвандалик ва бошқа ифлосликлар ботқоғида ботаётган, аёллари иккита бола ҳам туғолмайдиган бўлиб қолган насронийлар тахминан 10 йил ичида, бошқа динлар эса 2050 йилгача йўқ қилинади. Бутун дунё исломий бўлгандан кейин, Ислом дунёсига лидер ёки лидерлар керак бўлиши айтилар экан, 2050 йилда ёши эндиган 100 атрофида бўладиган Салой Мадаминнинг ўзи шундай лидерлардан бири бўлиши иддао қилинади.
Ўша йили 25 июлда АҚШ Конгрессининг Хельсинки Комиссиясида Ўзбекистонга бағишланган тинглов бўлди. У ерга “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ва ўша пайтда ўзини “Эрк” партияси раиси деб юрган Салом Мадамин ҳам таклиф қилинди. Абдураҳим Пўлат ўз нутқида Салой Мадаминнинг ал-қоидачилар руҳида ёзилган ўша мақоласидан цитаталар келтириб, бундай зот билан битта мажлисда ҳам иштирок этишни истамаслигини, кейинги мажлисларга Хеьсики Комиссияси майдалашиб ўтирмасдан Бин Ладеннинг ўзини таклиф қилиши яхшироқ бўлишини айтган ва Хелсинки Комиссиясига чақирсалар ҳам бошқа келмаслигини айтиб, у йиғилишни намойишкорона тарк этган эди.
Абдураҳим Пўлатнинг Хельсинки Комиссияси йиғилишидаги нутқининг матнини ўша комиссиянинг веб сайтида, қуйидаги адресда ўқиш мумкинн:
http://www.csce.gov/ -- Hearings and Briefings -- Briefings -- July 2006 25th -- Dr. Abdurahim Polat
Салой Мадаминнинг ўша мақоласи ва ИШИДнинг кеча тарқатилган баёноти бир руҳда эканлигидан, ИШИД билан Салой Мадаминнинг насроний ва бошқа динларни 2050 йилгача тугатиш мақсадида бирлашганини тахмин қилиш қийин эмас.
Аслида, бу сенсацион воқеа эмас. Салом Мадамин 1999 йил февраль ойида Тошкентда содир этилган портлашларга тайёрланиш даврида бир неча марта Афғонистонга борган ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раиси Тоҳир Йўлдош воситалигида Бин Ладен ва Мулла Умарлар билан учрашиб, бирга ҳаракат қилишга келишиб келган эди. Энди уларнинг ворислари бўлмиш ИШИД билан ҳамкорлик қилиш ғоят табиийдир.