09 August 2015
08:03 -
Қизиқ: Тожикистон Ҳиндистон билан ҳам ҳарбий ҳамкорлик қилмоқда
Бу мамлакат ахборот воситалари билдиришича, шу кунларда Тожикистонда Ҳиндистон ҳарбийлари ҳам бор. Аммо, улар бу ерга бир неча кунга келишган ва Тожикистон ҳарбийлари ҳамда бу мамлакатда доимий турадиган Россиянинг 201-чи дивизиясидаги рус ҳарбийлари билан Тожикистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг 22 йиллигига боғишланиб, 4-12 август кунлари ўтказилаётган спорт мусобақаларида қатнашмоқдалар.
Аммо, бундан ташқари, Ҳиндистоннинг 73 нафар ҳарбийси, уларнинг асосий қисми ҳарбий докторлар, Тожикистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий госпиталида 2014 йилдан бери ишлашмоқда. Улар тожик ҳамкасбларини касал даволашга ўргатишмоқда. “Тожикистон-Ҳиндистон дўстлик госпитали” 50 касалга мўлжалланган бўлиб, Ҳиндистоннинг пулига қурилган ва Ҳиндистон тарафидан жиҳозланган.
Бундан ташқари, Тожикистон Мудофаа вазирлигининг “Айний” номли аэродроми Ҳиндистоннинг моливий ва техник ёрдами билан қайта қурилган. Бу ерда тахминан 100 нафар ҳиндистонлик мутахассис ишлайди. Улар тожик учувчиларини ўқитишади.
Бу аэропортнинг учиш-қўниш йўлагининг узунлиги 3200 метр бўлиб, ҳамма замонавий ҳарбий учоқларни қабул қилолади. Уни қайта қуриш учун 70 млн доллар сарфланган.
Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистоннинг бир йиллик ҳарбий бюджети бор-йўғи 60 млн долларга тенг. Ўзбекистоннинг фақат иқтисоди эмас, ҳамма соҳалари қандай ғариб аҳволда эканлигини шундан тушуниш мумкин.