08 August 2015
20:30 -
АҚШда ишсизлик даражаси энг пастга тушди, аммо Нью-Йорк биржасининг бу билан иши йўқ каби
Reuters Агентлигининг хабарига кўра, АҚШда ишсизлик даражаси иқтисодий кризисдан кейин энг пастга тушди ва 5,3 фоиз бўлди. Фермерлик соҳасидан ташқари, умумий иш ерлари сони охирги ойда 215 мингга ортибди, одамларнинг ўртача соатлик иш ҳаққи 5 центга ошибди, уларнинг ҳафталик ишлайдиган соати 34,5 дан 34,6 соатга чиқибди. Оз бўлса ҳам ҳамма нарсада ортиш бор. Булар АҚШ иқтисоди кучайиб бораётганининг кўрсатгичидир. Ҳозир ҳамма АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв қарзга бериладиган пулдан олинадиган фойданинг фоизини ҳозирги 0-0,25 дан қанчага оширишини кутмоқда. Федерал Резерв фоизни ошириш ҳақида йил бошидан бери гапириб келса ҳам, аммо уни оширишга шошаётгани йўқ. Балки, ошириш йил охирларида бўлиши мумкин.
Аммо, иқтисоднинг аҳволига мос равишда ўзгариб туриш керак бўлган Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси ўсиш эмас, тушиш кўрсатмоқда. Бир ҳафта аввалги хабаримизда билдирганимиздек, ўша ҳафтанинг охирги иш кунини Dow Jones индекси 17690 билан битирганди. Биз бу ҳақда “Dow Jones индекси 18 минг атрофида зиг-загли тушиш-чиқишлар” билан яшамоқда деб таҳлил берар экан, келаётган ҳафтада Dow Jones юксалишини башорат қилган эдик.
Жараёнлар бироз бошқача давом этди. Жорийдаги ҳафтани Dow Jones тушишлар билан ўтказди. Кеча, ҳафтанинг охирги иш куни битганда у 17373 га тенг эди. Иқтисодий кўрсатгичлар яхши бўлган пайтда Dow Jones индексининг тушиши - Федерал Резервнинг эҳтиётлигига ундан ҳам эҳтиётлик билан ёндошиш натижаси бўлса керак, дейди “Ҳаракат” мухбири. Буни кейинги ҳафталар кўрсатади.
Нима бўлганда ҳам, авваллари кўп марта айтилган фикримизни яна бир марта қайтариш фойдали деб ҳисоблаймиз.
АҚШда ишлаётган ўзбеклар ҳам, бошқа мамлакатларда яшаётган ўзбеклар ҳам, фондлар бозорида кетаётган жараёнлар билан қизиқишлари, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, кўзга кўринмайдиган Dow Jones каби индекслар билан яшашни ўрганишлари, пулларини фақат банкларда эмас, фондлар бозорининг акцияларида ҳам сақлашни ўрганишлари лозим.
Ўзбекистондаги ота-оналарга ёрдам бериш шарт, аммо у ерга ортиқча пул юбориш ўзбекларнинг душмани бўлган мавжуд режимга хизмат қилиш ва пулни сувга оқизишдир. Ўзбеклар чет элларда ҳам ош ейиш ва Ўзбекистонга пул юборишдан ташқари, ишлаётган мамлакатларида пул йиғиб, кичкина бўлса ҳам ўз бизнесларини очиш устида ўйласалар, фойдали бўлади.
Айнан шундай одамлардан кейинчалик катта бизнесменлар чиқади. Ана ундан кейин Ўзбекистонда ҳам бизнес очишни ўйлаш мумкин. Акс ҳолда, бутун дунёни мардикорлар билан тўлатиб юраверамиз.
Расмда - Нью-Йорк фондлар биржаси ҳам жойлашган машҳур Wall St (Уолл-стрит).