Кеча жума куни Қобулда Ҳарбий Академия биноси олдида ўлимчи-террорист ўзи билан бирга 40 қа яқин одамни портлатиб ўлдирганди. Уларнинг ичида Академия курсантлари ҳам бор. Бу ҳақда хабарга тарқатган Reuters Агентлиги, икки кун ичида яна бир нечта терактлар бўлгани, нишонда полициядан ташқари, америкаликлар ҳам борлигини айтади. Масалан, бугун АҚШ ва НАТО ҳарбийлари ҳам ишлатадиган Қобул аэропорти яқинидаги ҳарбий база олдида кучли портлаш уюштирилган.
НАТОнинг ҳарбий миссиясидан бир одам, шу ерда ишлайдиган афғонлардан 8 киши ҳалок бўлган. Хуллас, икки кун ичида ҳалок бўлганларнинг сони 50 дан ортган. Бу терактларнинг ҳаммасига маъсулиятни Толибон ўз бўйнига олган.
Reuters Агентлиги дейдики, Толибон лидери Мулла Умар ўлгани ҳақидаги хабарлардан кейин, бу ташкилот куч йўқотгани тахмин қилинаётган эди. Кўринишидан, унақа эмас.
Янги сайланган Толибон лидери Муҳаммад Мансур Афғонистондаги рамий ҳокимият билан музокараларни давом эттириш тарафдори ҳисобланарди. Музокараларга қарши бўлган Толибон гуруҳлари борлиги ҳам маълум эди. Демак, сўнгги терактлар ўша гуруҳлар тарафидан уюштирилган ёки Муҳаммад Мансурнинг музокралар ҳақидаги гаплари иккиюзламасиликдан бошқа нарса эмас, дейди “Ҳаракат” мухбири.