08 August 2015
08:08 -
Совуқ уруш авжига чиқмоқда: Польшада АҚШнинг ҳарбий базаси яратилади
“Речь Посполита” газетаси Польшада АҚШнинг бронетанк қўшинлари турадиган база очилиши мумкинлиги ҳақида ёзса ҳам, аслида, бундай база яратилиши аниқ каби кўринмоқда. Кейинги вақтдги жараёнларнинг ривожланиши буни исботламоқда.
Бу газетанинг қўлига Польша ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Цеханува шаҳар мэрига ёзган хати келиб тушган эмиш. Ҳеч шубҳа йўқки, бу хат атайлаб сиздирилган. Хатда айтилишича, Польша ва АҚШ тарафидан имзоланиб, 15 июлда кучга кирган шартномага мувофиқ бу шаҳарда Польша ва АҚШ тарафидан қўлланиладиган ҳарбий база яратилади.
Яна бир нарса маълумки, АҚШ асосан Шарқий Европа давлатларида жойлаштириладиган Ракеталарга Қарши Мудофаа системаси Эроннинг ядровий таҳдидларига қарши қурилаётганини айтар эди. Ҳозир Эрон ўз ядровий программаси доирасида ядровий қурол яратилмаслигига ваъда берди, бу ҳақда АҚШ ҳам ичида бўлган “Олтилик” билан шартнома ҳам имзолади. Аммо, айнан, шу кунларда Ракеталарга Қарши Мудофаа системаси яратиш бўйича ишлар жадаллаштирилди.
Ҳеч шубҳасиз, Ғарбнинг мақсади - Россияни фақатгина иқтисодий соҳада эмас, ҳарбий соҳада ҳам тиз чўктиришдир. Айнан шундай бўлади ҳам. Бу кетишда Украинада ҳам НАТОнинг ҳарбий базалари яратилади.