07 August 2015
22:15 -
Ўзбекистонда олий ўқув юртларига киришда конкурс/рақобат борми?
Аввалги хабарларимизда Қозоғистон олий таълим муассасларининг давлат гранти учун 32 минг ўринга 60 минг абитурент ҳужжат топширганини рақобат/конкурс борлигининг кўрсатгичи сифатида ибрат қилиб кўрсатгандик. Хабаримизда конкурс даражасининг юқорилигини мамлакат равнақи гарови экани тилга олар эканмиз, “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати Ўзбекистонда ўтказилаётган тест-синовлар ҳақида шу кунларда эшиттириш бериб, рақобат нималигини ҳам тушунмайдиган аҳмоқлар уйи эканлигини кўрсатгани, гўёки Швецияда конкурс/рақобат йўқ бўлиб, тестдан ўтганларнинг ҳаммаси ўқишга олиниши ҳақида лоф айтгани устидан кулган эдик.
Хўш, аслида Ўзбекистонда бу соҳада ишлар қанақа ўзи?
Расмий хабарларга кўра, бу йил мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига жами 57 минг 907 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган. Шуларнинг 19 минг 120 нафари давлат гранти ва 38 787 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олиши режалаштирилган. Айни пайтда бу йил мамлакатимиз олий ўқув юртларига 431 501 нафар абитуриентнинг ҳужжат қабул қилинган. Бу эса бир ўринга тахминан 7,5 киши даъвогарлик қилаётганини билдиради. Агар ҳужжатлари қабул қилинганлар сонини давлат гранти учун ажратилган рақамларга бўлсак, рақобат яна ҳам катта бўлаётганини кўрамиз.
Аммо, дейди мухбиримиз, жамият ривожланиши учун рақобат кераклиги ҳақидаги фикрни тўғри тушуниш муҳимдир. Рақобатнинг ҳам ўлчови бўлиши керак. Қашшоқ мамлакатнинг ўқув юртларида жой жуда кам бўлгани учун рақобат катта бўлса, бундан хурсанд бўлиш ҳам аҳмоқлик бўларди. Минг афсуски, ҳозир Ўзбекистон айнан шундай аҳволда.