03 August 2015
21:43 -
Пойтахт йўл-патрул хизматига янги бошлиқ тайинланди
Бугунги “Постда” газетасининг ёзишича, Тошкент шаҳар Йўл-патрул хизматига янги раҳбар тайинланди. Энди подполковник Барат Маменов шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ҳисобланади. Аҳамияти жиҳатидан юқори ва ёғли лавозим бўлган бу ишда бошлиқлар икки йилдан ортиқ ишламайди: пора билан қамалади ёки ва ҳоказо.
Шунингдек, пойтахт милициясининг яна бир ёғли лавозимига одам қўйилди: подполковник Азиз Султонов патруль-пост хизмат ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ бригадаси командирининг ўринбосари лавозимига ўтирди. Коррупцион Ўзбекистонда рутба ва лавозимларнинг аҳамияти ёғлилик даражасига қараб белгиланар экан, бугунги хабаримизнинг аҳамиятини тушуниш мумкин, дейди мухбиримиз.