Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати мамлакат пойтахтида тўй ва бошқа тантанали маросимларни ўтказиш тартибига ўзгартишлар киритилгани ҳақида хабар қилди. Эндиликда тўйлар, оилавий маросимлар ва тантаналарда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси қарори билан соат 23:00 дан 6:00 гача баланд овозда қўшиқ куйлаш, мусиқа ижро этиш, овоз кучайтирувчи воситалардан фойдаланиш ва бошқа хилдаги шовқинли овозлар чиқаришни таъқиқланади.
Шунингдек, пойтахт кўчалари бўйлаб келин-куёвлар ва уларнинг яқинларининг сайр қилиши мобайнида йўл ҳаракати устидан назоратни кучайтириш, тўй-тантаналарни тартибли, камчиқим ва ортиқча дабдабалардан холи тарзда ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришга қарор берилган.
Бу мутлақо тўғри қарор. Умуман ҳаётимизда карнай, дўппи каби нарсалaрнинг ўрнини онгли равишда белгилаб олишимиз, тўғрироғи, улардан фойдаланиш чегараларини ақлни яхшироқ ишлатиб белгилаб олишимиз керак. Интернет энциклопедияси Википедияда карнай ўзбек миллатининг рамзи сифатида берилишининг ўзи ўзбекларни уялтириши керак, дейди мухбиримиз.