Ўзбекистон миллий магистралининг қурилиши 2019 йилда тўлиқ якунланади, деб хабар қилди “Ўзавтойўл” ширкати бош мутахассиси Маҳмуд Жумабоев. Унинг иддаосига кўра, мазкур магистралнинг тўлиқ қуриб битирилиши натижасида Андижон-Қўнғирот ва Самарқанд-Термиз йўналишидаги автомобиль йўллари халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бериши, жўнаш жойидан белгиланган масофага етиб бориш учун 10-12 соат вақт сарфланиши кутилмоқда.
Янги магистралнинг пайдо бўлиши, шунингдек, инвестицион муҳитни рағбатлантириб, янги инвесторларни жалб этишга, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам беради, дейди мутахассис. Ўзбек миллий магистрали қўшни давлатларга чиқувчи тўрт йўналишдаги 2 755 км масофани ўз ичига олади.
Бу хабарнинг жуда қизиқ жойи бор, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Туркияда яшаганнимда эшитдим ва ўқидимки, 1980-чи йилларнинг ўрталарида ўша вақтнинг Бош вазири Турғут Озал Ғарбдан катта қарз олиб, уни мамлакатда автомобиль йўллар системасини тузтишга ва шу буюк ишлар атрофида мамлакат иқтисодида инқилобий ўзгаришлар қилишга эришган, Туркияда ЯИМ ҳажмини кескин орттирган. Шу асрнинг бошларида Бош вазир бўлган Ражаб Эдрўғон Турғут Озал қилган ислоҳотларнинг мавасини емоқда, холос деган фикр ҳам бор.
Турғут Озалдан ўрнак олиб, инқилобий ишлар қилиш кераклиги ҳақида “Ҳаракат” журналида мақоллар ёзганман ҳам. Аммо, минг афсуски, Ўзбекистонни бошқараётган Ислом Каримнингўзи ҳам, командасидагилар ҳам, инқилобий ўзгаришлар қилиш деган нарсани ҳам тушунмайдилар. Ислом Карим кетказилмагунча, бизда жиддий ўзгаришларни ҳаёл ҳам қилиб бўлмайди. Расмдаги каби жиддий ўзгаришларни “Бирлик” қилади.