Бугун Туркия пойтахти Анқарадаги Bilkent меҳмонхонасида II Дунё Қримтатарлари Конгресси иш бошлади. Конгресс котибияти билдиришича, Россия Қримдан келадиган делегатларни Туркияга юбортирмаслик учун қўлидан келган ҳар нарсани қилган. Баъзилар келолмаган бўлса ҳам, Анқарага кўпчлик етиб келди ва Конгресс иш бошлади.
Конгресс қатнашчиларига Туркия Президенти, Бош вазири ва Ташқи ишлар вазиринг табрикномаси ўқиб эшиттирилди. Украина Президенти Петр Порошенконинг табрикномасини Украина ташқи ишлар вазири Павло Климкин ўқиб эшиттирди. Петр Порошенко келжакда Қримга миллий-ҳудудий автономия берилиши ҳақида Конституцияга керакли ўзгаришлар киритилишини яна бир марта урғуланган.
Конгрессда, табиий, қримтатарларининг афсонавий миллий лидери Мустафа Жамилўғли нутқ сўзлади, ўз миллати оғир кунлардан ўтиб, сургун ва қирғин кунларини бошидан кечириб, ўз ватанига қайтиш имконияга эга бўлганини гапирди ва ҳозир руслар яна эски ишига қайтиб, Қримни қўлига олгани ва у ерда қўғирчоқ давлати қурганини қоралади. Келажакда қилинадиган ишларнинг харитасини чизди. гапирди.
Конгресс қатнашчилари олдида Туркия Бош вазиринг ўринбосари Нумон Қуртулмуш ҳам нутқ сўзлади.
Конгресс котибияти билдиришича, йиғилишда 14 мамлакатдаги қримтатарлари ташкилоти номидан келган 430 делегат ва 200 га яқин меҳмон қатнашмоқда. Конгресс бугун кечгача ва эртага ўз ишини давом эттиради.
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ҳам Конгресс қатнашчиларига табрикнома юборди.