Азиз қримтатар дўстларимиз!
Сизларнинг дардларингизга ҳар доим ҳамдардмиз. Келажагингиз порлоқ бўлишини, Қримда ўз давлатлатингиз яратилишини истаймиз. Аммо, бу осон иш эмаслигини ҳам тушунамиз.
Турк Дунёси бирлашмас экан, сизга бошқа ҳеч ким ёрдам беролмайди. Аммо, Турк Дунёсининг Туркиядан кейин иккинчи буюк мамлакати бўлган Ўзбекистон - Турк Дунёсининг душманлари қўлидадир. Ўзбекларни бу ҳолга келтирганлар эса, ичимиздан чиққан хоинлардир. Сизнинг ҳам ҳозирги аҳвода эканлигингизда ичкингиздаги хоинларнинг қўли бор. Демак, ичимиздан чиққан хоинларга қарши курашиш - турк халқларининг умумий вазифаси ва мажбуриятидир. Буни тушунмасак, ҳеч қачон ғалаба қозонолмаймиз.
Минг афсуски, мен бугун сизлар билан бирга эмасман. Бу ҳам фожеаларимиздан биридир. Аммо, келажагимизга, Турк Дунёси бирлашишига ишонаман. Бирга ҳаракат қилсакгина катта натижаларга эришоламиз, Қримда қримтатарларининг давлати яратилишига эришамиз.
Ҳаммангизга ҳурматлар билан,
Абдураҳим Пўлат
Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси