Reuters агентлиги ИШИДга қарши курашаётган давлатларнинг йиғилиши Канадада 30 июлда ўтказилиши кутилаётганини хабар қилди. Хабарга кўра, йиғилишда бу мамлакатларнинг ҳарбийлари қатнашадилар. Ҳарбийлар ИШИДга қарши ўтказилаётган операцияларнинг самарадорлигини ошириш ҳақида маслаҳатлашмоқчи эканлар. У ерда АҚШнинг вакили сифатида, бу мамлакатнинг ИШИДга қарши курашувчилар билан алоқа қилишга тайинланган генерали Жон Аллен (расмда) иштирок этади. Канадага қайси мамлакатларнинг вакиллари келиши ва келадиганларни исми хабарда айтилмайди.
Ҳарбийлар, табиий, ИШИД билан курашнинг ҳарбий тарафини муҳокама қиладилар. Аммо, ислом терроризми, хусусан, ИШИД билан боғлиқ муаммоларнинг бошқа муҳим жиҳатлари бор. Масалан, ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризмининг илдизларини йўқ қилиб бўлмайди.
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага хат ёзиб, муаммонинг шу жиҳатига эътибор бериш кераклигини гапирганди ва ҳатто Обамадан миннатдорчилик жавоби олганди. Аммо, терроризмнинг бу жиҳати билан шуғулланиш ҳарбийларнинг иши эмас, биринчи навбатда, дин одамларининг иши, қолаверса, сиёсатчилар ҳам бундан узоқ турмасликлари керак ва туролмайдилар ҳам. Демак, Канададаги ҳарбийларнинг йиғилишида тероризмнинг бу жиҳати муҳокама қилинмайди, аммо тилга олиб ўтилиши мумкин.