28 July 2015
01:35 -
ИШИД Ироқда яна 120 кишини қатл қилди, ислом ислоҳотларга муҳтож
Ироқ вилоятларидан бирининг ҳокими Асил ан-Нажафига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, ИШИДнинг жаллодлари Мосул шаҳрида 120 кишини ўлдирдилар. Бу сафар улар қурбонларнинг калласини кесишмаюди, бошларига ўқ отиб ўлдиришибди.
Ўлдирилганлар Ироқ полициясининг офицерлари, армиянинг ҳарбий хизматчилари, сайлов комиссияларининг аъзолари ва турли сайловларда номзод сифатида иштирок этган одамлар экан.
Одам ўлдириш авжига чиқиб бормоқда, оддий одамлар ичида ИШИДга нисбатан салбий муносабат шаклланиб бормоқда, дебди ан-Нажафи. Аммо, бунга ишониш қийин, дейди мухбиримиз. Ироқ каби ривожланмаган, ибтидоий мамлакатларда оддий мусулмонлар Оллоҳ номидан айтилаётган ҳар қандай сўз ва қилинаётган ишга - Оллоҳнинг амри деб қарайдилар. Айнан шундан фойдаланган ислом уламолари 14 асрдан бери одамларни алдаб ва Оллоҳ номидан гапириб, шу билан ҳаёт кечиришга ўрганишган. ИШИД уларнинг ишини давом эттирмоқда, холос.
Ислом динида фундаментал ислоҳотлар қилиниб, Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, исломнинг ягона фарзи имон эканлиги, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот - қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амлиётлар сафига киритилмагунча, Ислом дунёсида тинчлик ва ривожланиш бўлмайди.