24 June 2015
12:16 -
АҚШнинг Тинчлик Жамғармаси: “Ўзбекистон юқори огоҳлик ҳукм сураётган давлат”
АҚШнинг Тинчлик Жамғармаси (Fund for Peace, FFP) нодавлат ташкилоти Foreign Policy журнали билан ҳамкорликда Fragile States Index 2015 рейтинги натижаларини эълон қилди. Мазкур рейтинг дунё мамлакатларидаги барқарорлик даражасини тадқиқ этишга қаратилган. FFP рўйхатидан 178 мамлакат ўрин олган бўлиб, рўйхатдаги давлатлар барқарорлик даражасига кўра бир неча гуруҳга бўлинган: дастлабки гуруҳ “Жуда юқори таҳдид” деб аталиб, унга Жанубий Судан, Сомали, Марказий Африка Республикаси, Судан киритилди.
Кейинги гуруҳ “Юқори таҳдид” бўлиб, унда ҳам асосан Африка давлатлари, шунингдек, Ироқ ва Покистон ўрин олди. “Таҳдид”, “Юқори огоҳлик”, “Огоҳлик”, “Қуйи огоҳлик”, “Паст барқарорлик”, “Барқарорлик”, “Юқори барқарорлик” гуруҳлари эса рейтингдан ўрин олган асосий давлатларни қамраб олади.
Батафсил.Уз интернет нашрига кўра, Ўзбекистон ушбу рейтингда 51-ўринни олиб, “Юқори огоҳлик” гуруҳига киритилдиби. Минтақа бўйича қўшнилар – Афғонистон 8-ўринда (“Юқори таҳдид” гуруҳи), Қозоғистон 110-ўринда (“Қуйи огоҳлик” гуруҳи), Қирғизистон 62-ўринда (“Юқори таҳдид” гуруҳи), Туркманистон 78-ўринда (“Огоҳлик” гуруҳи), Тожикистон 57-ўринда (“Юқори таҳдид” гуруҳи). Россия 65-ўрин билан Ўзбекистон кирган гуруҳни якунлаб беради. Қизиғи шундаки, Украина 84-ўринга муносиб кўрилди, яъни унинг барқарорлиги Россия ҳамда кўплаб Ўрта Осиё давлатларидан кўра мутаҳкамроқ деб баҳоланди. Шунингдек, Хитой 83-ўринда (“Огоҳлик”), АҚШ эса 158-ўринда (“Юқори барқарорлик”).
Энг барқарор давлатлар ўрин олган иккита гуруҳ рейтингни якунлаб беради. “Мустаҳкам” гуруҳига Португалия, Германия, Нидерландия, Австрия, Канада, Ирландия, Австралия, Исландия, Янги Зеландия, Швейцария, Люксембург, Дания, Норвегия Швеция кирди (164-177-ўринлар). Охирги 178-ўринда Финляндия турибди, унинг ўзига “Жуда мустаҳкам” номли алоҳида гуруҳ ажратилган. Рейтинг тузишда 12та критерийдан фойдаланилиб таҳлил ўтказилган. Улар, ўз навбатида, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий омиллар гуруҳларига бирлаштирилган.