24 June 2015
13:27 - Ислом Карим: Ким хоҳласа, пул чиқараверадими? ИШИД: Ҳа, чиқараверади!
Маълумки, 1991 йил 31 августда Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди, ваҳолангки, 1925 йида қабул қилинган, 1977 йили янгиланган конституциямизга кўра, аввалдан мустақил давлат эдик ва мустақил давлат сифати билан СССРга киргандик. Аммо, 1991 йил 8 декабрда СССРни тузган давлатлар, яъни Россия, Украина ва Белорусия, СССРни тарқатиб юбордилар, истасак-истамасак ҳамма қатори биз мустақил давлат бўлиб қолдик.

Шундан кейин мустақил бўлиб қолган собиқ Совет республиклари ўз пулларини чиқариш устида ўйлайбошладилар. Марказий Осиёда биринчи бўлиб қирғизлар ўз пулларини чиқардилар. Шунда, Ислом Карим уларнинг устидан кулиб, “ким хоҳласа, пул чиқараверар эканда” деди ва ўз мустақиллигига ҳам ишонмаётганини кўрсатди. Аммо, Россия рублни ишлатаётган бошқа давлатлардан катта миқдорда пул талаб қилиш нияти борлигини эълон қилгач, бечора Ислом Карим ҳам Ўзбекистоннинг пули ҳақида ўйлашга бошлади. Шундай бўлса ҳам, пул чиқаришдан қўрқиб, аввал сўм-купон деган нарса чиқарди, ундан кейин ўз сўмимизни чиқариша журъат этди.

ИШИД бу масалада Ислом Каримдан ақллироқ эканлигини намошиш қилди, дейишга ҳаққимиз бор. Чунки, давлат ўз пулига эга бўлиши керак.

Инглизларнинг The Telegraph ахборот воситаси бугун тарқатган хабарга кўра, ИШИД “исломий динор” деб аталган пулини чиқарди. Олтин танга кўринишидаги 1 исломий динор 139 долларга тенг. Демак, ҳозирча исломий динор доллардан ҳам қувватли.

ИШИДнинг келажаги бўлмагани каби, олтин динорнинг ҳам келажаги йўқ. Аммо, давлат эканлигини иддао қилаётган ИШИД, ўз иддаоси йўналишида иш болиб борагаётгани, мана энди, ҳатто пул ҳам чиқаргани мантиқлидир.