24 June 2015
06:06 -
Ўзбеклар учун носвой даромад манбаи бўлиши мумкин, аммо қозоқлар ишимизни бузмоқдалар
Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари департаментининг матбуот хизмати хабар беришича, бу Департаментнинг Жанубий Қозоғистон (Чимкент) вилояти ходимлари маҳаллий милиция билан биргаликда операция ўтказиб, 22 июнь куни Ўзбекистон фуқароси ҳайдаб кетаётган Мерседес-Бенц автобусидаги 228 та коробкада 7740 кг носвой топишибди. Бу автобус вақтинчалик ушланибди. Ҳайдовчи ҳам ушланган бўлса керак, аммо Казинформнинг хабарида бу ҳақда ҳеч нарса айтилмайди.
Омадсиз халқ эканмиз, дейди мухбиримз. Бизда қозоқларда каби нефть кўп эмас, туркманларда каби табиий газ кўп эмас. Шу сабабли иқтисодимиз улардан 8 ва 6 баравар кучсиз. Носвойимиз бор эди, ундан ҳам даромад олиш осон бўлмайдиганга ўхшайди, ишимизни қозоқлар бузмоқдалар.