Бугунги матбуот нашрларининг етакчи хбари Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан пойтахтдаги яна иккита метро бекатининг номи ўзгартирилгани бўлди. Маълум бўлишича, Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлидаги "Ҳамза" бекати 16 июндан Новза деб аталадиган бўлди. Юнусобод йўлидаги "Ҳабиб Абдуллаев" бекати эса "Шаҳристон"га ўзгартирилди.
"Ҳамза" бекатининг номи ўзгартирилганини тушуниш мумкин, аммо ўзбекнинг пойтахтида қандайдир “Новза” исмли бекат пайдо бўлиши аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.
Бироқ, академик, геолог олим Ҳабиб Абдуллаевнинг номини олиб ташлаш Ўзбекга нисбатан жиноятдир. Чунки, у ҳозирги Навоий, аввалги Бухора вилоятидаги тилла конларини топган машҳур олим. Ҳабиб Абдуллаев тиллалар Ўзбекистонга кўрсатилмасдан Москвага олиб кетилаётганидан норози бўлгани ва жуда эҳтиёткорлик билан бўлса ҳам бу масалада ўзгаришлар қилиш ҳақида гапиргани сабабли, уни итдек талаб, 50 ёшга тўлмасидан инфарктга олиб бориб, ўлдириб юборишган. Қайтариб айтамиз, бундай инсоннинг номини ўчиришга интилиш – Кремлга хизмат қилиш ва ўзбек миллатига нисбатан хоинлик қилишдир.