Numbeo номли ташкилот, ҳукуматлардан олинган эмас, одамлар ўртасида онлайн режимда ўтказилган тадқиқотлар натижасида олинган рақамларга асосланиб, жаҳоннинг 86 мамлакатида Ҳаёт сифати рейтингини ўлчабди. Рейтинг 5 та кўрсатгич асосида ҳисобланган. Кўрсатгичлар – Одамларнинг ҳарид қилиш қуввати, Хавфсизлик даражаси, Соғлик хизмати, Истеъмол нархи, Мулк нархининг дарамодга нисбати, Трафикнинг аҳволи, Ифлослик даражаси.
Numbeo номли ташкилотнинг сайтида ҳар бир кўрсатгич бўйича 86 давлат нечанчи жой олгани кўрсатилган. Ҳаёт сифати рейтинги бўйича, биз учун қизиқ бўлган баъзи мамлакатларнинг ўрни қуйидагича:
1. Швецария
2. Германия
3. Швеция
4. АҚШ
5. Финландия
10. Япония
12. Туркманистон
50. Туркия
54. Белорусия
57. Гуржистон
60. Арманистон
63. Қозоғистон
72. Россия
75. Украина
76. Хитой
80. Эрон
Рўйхатда йўқлигидан ҳам билса бўладики, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонда текширув ўтказилмаган. Туркманистоннинг бундай юқори жой эгаллаши – у ерда иқтисоднинг кучи, демак, аҳолининг ўртача ойлиги ҳам, Ўзбекистондан 6 баравар юқори эканлигидан ташқари, Numbeo ташкилотининг текширувларига кўра, Туркманистон хавфсизлик бўйича сал кам АҚШ билан тенг эканлиги, трафикнинг аҳволи бўйича 86 давлат ичида биринчи ўринда эканлигидан бўлса керак.
Ўзбекистонда нима учун бундай тадқиқотлар ўтказилмаганини ҳам тахмин қилиш мумкин. Ҳозир ҳамма биладики, ўз миллатдошлари қирғизлар тарафидан қирғин қилингани, мардикорлар подасига айланиб кетаётгани билан иши бўлмаган ўзбеклар “осмонимиз тинч” деб Хавфсизли даражамизни жаҳаондагина эмас, бутун коинотда биринчи қилиб кўрсатиб, унинг натижасида Ҳаёт сифати бўйича ҳам биринчи ўринга чиқиб олардилар. Демак, “Ҳаракат” Агентлигининг “ўзбеклар овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши бўлмаган пода” деган гаплари Numbeo ташкилотига ҳам етиб борган.