Сулайман Демирел Туркиянинг биринчи президенти (турклар жумҳурбошқони дейдилар) Отатуркдан бошлаб ҳисоблаганда, бу мамлакатнинг 9-чи президенти бўлган одам эди. У 1924 йилнинг 1 ноябрида туғилган, демак, шу йил 91 ёшга кириши кутилаётганди. Аммо, у бугун касалхонада нафас йўлларининг шамоллашии ва қалб етрасизлиги натижасида оламдан ўтди.
Сулаймон Демирел 1962 йили ўша пайтдаги Адолат Партиясига аъзо бўлиб кириб, сиёсий фаолиятини бошлаган ва 1964 йилдаёқ бу партиянинг раиси бўлганди. 1965-1993 йиллари орасида 7 марта турли муддатларда Бош вазир вазифасини бажарди.
1993 йил апрель ойида Тошкентга расмий ташриф билан бориб келгандан кейин тўсатдан оламдан ўтган 8-чи Президент Турғул Озал ўрнига сайланди ва бу лавозимда 2 муддат, 2000 йилгача ўтирди. У пайтларда Туркияда прзидентлик муддати 5 йил бўлиб, бир одам икки марта президент бўла олиши мумкин эди.
Сулаймон Демирел Туркия тарихида ўзига яраша из қолдирган сиёсатчи. У Турк дунёсини бирлаштириш учун кўп хизмат қилган одам. Аммо, Марказий Осиёдаги турк жумҳириятларига биринчи марта сафар қилгандан кейин Анқарда маҳаллий журналистлар билан учрашар экан, Марказий Осиё жумҳуриятлардаги ибтидоийликни қоралашдан ўзини тутиб туролмаган. У журналистлардан маъсулиятли бўлишини сўраб, бу учрашувдаги ҳар бир сўзни матбуотга чиқаравермаслик ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан, унинг қуйидаги сўзлари марбуотга чиқиб кетган: “Улар қандайдир “Манас”лар ўйлаб топиб, шунинг атрофида давлат қуришмоқчи.”