17 June 2015
07:25 -
Ҳаромийларнинг “Бирдамлик” тўгараги ҳақиқатан ҳам бир дамлик экан

“Бирлик”дан одам сотиб олиш эвазига ташкилот тузаман деб ҳаёл қилган ҳаромий Баҳодир Чори қандай аҳмоқ одам эканлиги, улар тузган ҳар қандай ташкилот ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетавериши аниқ эканлиги ҳақида “Ҳаракат” кўп марта ёзганди. Мана, айнан шундай бўлибди. Баҳодир Чори бу хусусда бир қанча интерент нашрлари ва радиостанцияларга шахсан хабар бериб, иқтисодий сабаблар ва матбуотда тарғибот-ташвиқот ишларининг сустлиги, ва энг муҳими, одамлар сиёсатга қизиқмай қўйганини ҳарактнинг тўхтаб қолганини сабаблигини айтибди. Бу гаплар масхарабозликдан бошқа нарса эмаслиги шундоғам кўриниб турибди.