17 June 2015
07:05 -
Қирғизистондан ИШИДга кетаётганларнинг 70 фоизи ўзбеклар, буёғи нима бўлади?

“Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат АҚШ Президентига ёзган хатида ислом терроризмининг яқин келажакдаги маркази Туркия ва Ўзбекистон бўлишини айтганди, дейди мухбиримиз. “Ҳаракат” бир қатор хабарларида Ўзбекистондан кетиб, ИШИДга қўшилганларнинг сони юзлар билан эмас, минглар билан ўлчанишини айтиб келмоқда. Вақти келади, Ироқ ва Суриядаги жангларда чиниққан ўзбеклар орқага қайтиб, Марказий Осиёда террор ҳаракатлари бошлашади. Қирғизистонга қайтадиган ўзбеклар қирғиз фашистларидан қасос олиш ниятида бўлишлари ҳам ўз-ўзидан маълум. Қирғизлар бу ҳақда ҳам ўйлашлари керак.
Ўзбекистонда ҳам вазият кескинлашадими? Абдураҳим Пўлат Ўзбекистонда юз минглаб одам ҳалок бўладиган қонли воқеалар бўлиши, кейин бу воқеалар бутун Марказий Осиёга сачраши муқаррарлигини гапириб келмоқда. Табиий, бундай воқеаларнинг муқарралиги – бу минтақадаги режимлар бурниларидан бир қарич нарини кўролмаслиги туфайлидир.
Шундай экан, қонли воқеаларнинг олдини олишнинг ягона йўли – мавжуд режимларни тезроқ алмаштиришдир. Акс ҳолда уларни исломчилар алмаштиради ва кутилгандан ҳам кўпроқ қон тўкилади.