16 June 2015
03:21 -
Қозоғистон Президентининг ташаббуси билан яратилган Назарбоев Университетининг биринчи битирувчиларига дипломларни Нурсултон Назарбойнинг ўзи топширди, Ислом Каримнинг номи қаерда?
Бу Университетга ҳам, пойтахт Остонага ҳам келажакда ҳозирги президентнинг номи берилишига ҳеч ким шубҳа билдирмайди. Остона шаҳри келажакада Нурсултон бўлади. Нурсултон Назарбойнинг ташаббуси билан тузилган университет ахир бир кун Назаробой Университети бўлиши аниқ эди, аммо буни кутмасданоқ университетга президент номини бериб бўлибдилар.
Кеча Назарбоев Университетининг биринчи битирувчиларига шахсан ўзи диплом берган Қозоғистон Президенти жаҳон даражасида олий ўқув юрти яратилганидан бахтли эканини урғулаб, университетга давлатнинг диққатини тортиш мақсадида унга ўз номини берганини ҳам айтибди.
Нурсултон Назрбойнинг “Биринчилардан кейин минглаб бошқа битирувчилар бўлади. Аммо, сизларнинг бахтингиз – биринчилардан бўлганингиз. Университетнинг даражасини сизларнинг ишингизга қараб баҳолашади. Умид қиламан, юзимизни ерга қаратмайсиз”, деган сўзлари хабарларда келтирилган.
Қаранг, Нурсултон Нзарбойнинг ўзи университетга ўз номини берган экан. Истаса, Ислом Карим ҳам ҳамма жойга, ҳатто Олой бозиридаги ҳожатхонага ҳам ўз номини қўйдириши, истаган ерига истаганча ҳайкалларини ўрнаттириши мумкин-ку. Аммо, нега бундай қилмайди? Ҳамма гап, бундан 10-15 йил илгари “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган қуйидаги латифада.
Икки одам бир-бири билан гаплашмоқда.
- Нимага Ислом ака ўзига ҳайкал қўйдирмайди?
- У киши “Бирлик”нинг Тошкентдаги кўп минг кишилик митингларидан кейин одамларнинг бир ерга тўпланишидан қўрқиб қолган. Шунинг учун Тошкент марказидаги ҳамма майдонларни ҳам йўқ қилиб ташлади.
- Ҳайкал очилишига келадган одамлардан ҳам қўрқади демоқчимисиз?
- Йўқ, ҳайкал бузилаётганда йиғиладиган оломондан қўрқади.