16 June 2015
02:38 -
АҚШ 2016 йил президент сайловлари йўлида: Демократларнинг номзоди - Ҳиллари Клинтон, Республикачиларники - Жеб Буш
Расмий номзодлар кўрсатиш 2016 йилнинг биринчи ойларида бошланади. Аммо, ҳозирданоқ ўз номзодларини кўрсатиш ниятидагилар буни очиқлашга бошладилар. Бир неча собиқ ва амалдаги губернаторлар ҳамда сенаторлар бундай ниятларини очиқлаб бўлдилар. Ўтган жума куни Ҳиллари Клинтон демократлар партиясидан номзод бўлиш учун курашга кирганини эълон қилган эди. Кеча, 1989-1993 йиллари президен бўлган Жорж Буш Каттанинг ўғли, 2001-2009 йиллари президент бўлган Жорж Буш Кичикнинг укаси, Флоридия штатининг собиқ губернатори Жеб Буш республикачиларнинг номзоди бўлиш учун курашга кирганини эълон қилди.
67 ёшли Ҳиллари Клитон билан 62 ёшли Жеб Буш ўз партияларининг номзоди бўлиб, 2016 сайловларида иштирок этсалар керак. Жеб Буш бўлмаганда Ҳиллари Клинтоннинг шанси катта бўларди. Энди олдиндан фол очиш қийин, ҳамма нарсани сайловлар кўрсатади.
Айни замонда, етарлича мушҳур бўлган Ҳиллари Клинтонниннг омадсиз аёл эканлигини ҳам тан олиш керак. Агар 2008 йил сайловлари арафасида Барак Обама каби юлдуз чиқмаса эди, Ҳиллари Клинтон ўша йилиёқ АҚШнинг биринчи аёл президенти бўлган бўларди. Ҳозир эса Жеб Буш билан ҳақиқий кураш бўлса керак.