Қишлоқ Хўжалиги Ривожланиши Халқаро Фонди (IFAD ) меҳнат муҳожирлари 2014 йилда Европанинг қайси мамлаталаридан ўз юртларига қанча пул жўнатишлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Ўзбеклар Европа мамлакатлари ичида асосан Россияда мардикорлик қилишларини ҳисобга олиб, айнан Россиядан келаётган пулларни ҳисоб-китоб қилдик ва МДҲдаги баъзи мамлакатлар билан солиштириш ўтказдик, дейди мухбиримиз.
Ўзбекистонга $5,6 млрд пул ўтказилган. Давлат Бюджетимиз эса $10 млрд 901 млн.
Украинага $3,9 млрд пул ўтказилган, уларнинг Давлат Бюджети 30 млрд 348 млн.
Тожикистонга $2,9 млрд пул ўтказилган, уларнинг Давлат Бюджети $1 млрд 280 млн.
Озорбайжонга $1,1 млрд пул ўтказилган, уларнинг Давлат Бюджети $14 млрд 510 млн
Арманистонга $1,38 млрд пул ўтказилган, уларнинг Давлат Бюджети $3 млрд 778 млн.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистон ва Тожикистон Россиядан келаётган пулга боғлиқ. Ўзбек мардикорлари фақат Россиядан юбораётган пул Давлат бюджетининг ярмига тенг. Тожикистонда аҳвол биздан ҳам батттар, у ерда Россиядан келаётган пул Давлат Бюджетидан икки баравар кўп. Яъни, аслида, Тожикистон деган давлатнинг ўзи йўқ. Роосиядан келаётган пул билан оёқда турган давлатсифат нарса бор, холос..
Ўзбекистонда аҳвол Тожикистонга нисбатан бироз яхшироқ кўринади, аслида, ундай эмас, Ўзбекистонга Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилаётганлардан 10 млрд атрофида пул келади. Бу – давлатнинг йиллик бюджетига тенг.
Ўзбекистон ва Тожикистон шундай аҳволда экан, бу икки давлатнинг тожик президентлари Ислом Карим ва Имомали Раҳмон бир-бирлари билан жанжал қилаверишлари устидан кулишни ҳам, йиғлашни ҳам, билмайсан киши.