14 June 2015
16:03 -
ЖИЛОВНИ БУНЧАЛИК ТОРТМАНГ, ЖАНОБ ВАЗИР! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №24, 13.06.2015)
Маҳаллий матбуотга кўра, Ўзбекистон Адлия вазири томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари(ННТ)нинг тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланибди. Ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Миллий қонунчилик базасига киритилмаган мазкур низомга асосан, ННТлари ўз уставларидаги мақсадларига эришиш учун Ўзбекистон ёки хорижда ўтказиладиган анжуман, семинар, тренинг, йиғилиш, акциялар, давра суҳбатлари, учрашувлар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни адлия вазирлиги билан келишиши шарт экан.
Шунингдек, халқаро ва хорижий ННТларининг ваколатхона ҳамда филиаллари босма, аудиовизиуал ва бошқа турдаги матералларнинг тайёрланиши ҳамда тарқатилишини Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширишлари лозим эмиш. Тадбир ўтказилишидан камида бир ой илгари ННТлар адлиянинг тегишли идорасига босма, аудиовизиуал ва бошқа турдаги матераллар лойиҳасини тақдим этишлари талаб қилинади. Бундай материллар хорижда тайёрланиб Ўзбекистонга олиб келинадиган бўлса, уларнинг нусхалари ёки намуналари тақдим этилиши шарт экан.
Маълумки, мамлакатимизда ноҳукумат-нотижорат ташкилотлар фаолияти “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Уларнинг бирортасида ноҳукумат ташкилотларининг ҳар қандай тадбир ёки йиғин ҳақида Ўзбекистон Адлия вазирига хабар бериш, вазир билан бир ёқадан бош чиқариш ёки тил бириктириш ҳақида гап йўқ.
Аммо Адлия вазирининг матбуотда гапирилаётган Низоми ва бу туфайли ННТлар фаолиятига қўйиладиган сунъий тўсиқлар ҳақиқатан, ҳам моҳиятан, ҳам амалий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси президентининг фуқаролик жамиятини шакллантиришга оид ислоҳотларига саботаж бўлди. Мамлакат ҳукуматининг ННТлар фаолиятини эркинлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга оид ислоҳотига зимдан берилган зарба ўлароқ бундай абсурд Низом Ўзбекистон Республикаси Конститутциявий суди томонидан бекор қилиниши, Адлия вазири ННТлар фаолиятини жиловлашга қаратилган хатти-ҳаракати учун жавобгар қилиниши лозим.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти халқаро амалиёт, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида акс этган талаблардан келиб чиқиб, барча нодавлат нотижорат ташкилот рахбарларини Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини Адлия вазирининг мазкур низомини бекор қилиш ягона шиор остида бирлашишга чақиради. Шубҳасиз, мазкур низом қонунга зид ҳамда у дарҳол бекор қилиниши лозим.