15 June 2015
08:43 -
Бу дунё шунақа ўзи: Боғдоддаги терактда 11 киши ҳалок бўлди, Мисрдаги 2 автоҳалокатда 27 киши. Ислом терроризмининг келажаги қандай?

Associated Press Агентлиги эса, кеча Ироқнинг пойтахти Боғдоддаги бозор олдида бир автомобилнинг террористлар тарафидан портлатилиши натижасида 10 киши ўлгани ва 20 киши ярадор бўлганини билдирди. Ўлган ва ярадорларнинг ҳаммаси - ҳеч қандай ҳарбий кучларга алоқаси бўлмаган оддий тинч аҳолининг вакиллари экан.
Мисрдаги икки автоҳалокатда 27 кишининг ўлиши - уларнинг яқинлари учун катта мусибат. Аммо, бошқалар учун бу – оддий хабар, холос. Боғдодда ўлганлар эса, бутун дунё тарафидан террор қурбонлари сифатида ачиниш билан тилга олинмоқда.
Агар дунёдаги жараёнлар шундай йўналишда ривожланишни давом эттирса, дейди мухбиримиз, бундай террористик актлар ҳам ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланиб, террористик актларга автоҳалокатлар каби оддий бир воқеадек қараш шаклланмайдими? Одамзод, биринчи навбатда, ислом терроризмини йўқ қилолмаса, айнан шундай дунё қараш шаклланиши шубҳасиз.
Хўш, бу ислом терроризмининг ғалабаси бўладими ёки мағлубияти? Табиий, мағлубияти. Аммо, ислом терроризми бундай мағлубиятгача етиб бормайди, унгача одамзоднинг ўзи уни йўқ қилади қўяди.