Ўрисларга мардикор бўлишни истамаётган ва бунинг учун курашаётган ҳақиқий ўзбеклар ҳам бор экан. Офарин!
Ўзбекистон борган сари қашшоқлашиб бормоқда, миллионлаб ўзбеклар оиласини боқиш учун Россия ва Қозоғистонда мардикорчилик қилишга мажбур бўлмоқда. “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат”Агентлиги Ал-Хоразмий ва Мирзо Улуғбек авлодларини бу шармандаликдан қутқариш йўлларини ахтармоқда.
Аммо, кўринишидан, ўзбек миллатини мардикорлар подасига айланиб бораётганидан дарғазаб бўлган ва бу аҳволдан чиқиш йўлларини қидираётган оддий ўзбеклар ҳам бор экан.
Бундай ўзбеклардан иккитасини Россияниннг Тюмень вилоятида рус полицияси ушлаб, уларни ҳатто қамоққа ташламоқчи. Юрагида ўти бор ўзбеклар бу икки кишининг ҳимоясига отилишлари керак.
Нимамиш, русларнинг хабарига кўра (http://www.nashgorod.ru/news/news80676.html), расмдаги икки ўзбек йигити 59 ёшдаги қозоғистонлик аёлни Тюменда гаровга олишибди ва у аёлнинг қизидан онасини озод қилиш учун 700 юз минг рубль пул талаб қилишибди. Аммо, ноинсоф қозоқ қизи бу ҳақда полицияга хабар берибди ва 2 ўзбек йигити махсус оперция натижасида қўлга олиниб, ҳибсга ташланибди. Энди у миллатдошларимизни қамоқ жазоси кутмоқда.
Қаранг, ахир ўзбек йигитлари мардикорлар подасига қўшилиб қолмаcлик учун курашмоқдалар, хавф-хатардан ҳам қўрқмасдан пул топишнинг мардикорликдан бошқа йўлларини қидирмоқдадар, мард йигит эканликларини намойиш қилмоқдалар. Энди уларни русларнинг қамоғи кутмоқда. Бутун ўзбек халқи оёққа туриб, мардикорлар подасига қўшилиб қолмаслик учун курашаётган бу икки миллатдошларини ҳимоя қилиши керак.