13 June 2015
18:12 -
ИШИД АҚШга бориб бўлди, яна бир гуруҳ унга кўмак беришда гумонланиб, ҳибсга олинди
Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида “Исломий давлат” га молиявий кўмак кўрсатишга ҳаракат қилганликда гумонланаётган Дилҳаёт Қосимов исмли ўзбек устидан суд бошлангани, униннг Абдурасул Жўрабоев, Аброр Ҳабибов ва қозоғистонлик Аҳрор Саидаҳметов исмли ҳамкорлари ҳам февраль ойидан бери ҳибсда эканлиги ҳақида кенчагина хабар тарқатган эди. Грин-карта лотереяси ютиб, тўрт йилдан буён АҚШда яшаб келаётган 29 яшар Акмал Зокиров исмли ўзбек ҳибсга олингани ҳақидаги хабар ҳам кеча тарқалди.
Reuter Агентлигининг АҚШ Адлия вазирлигига асосланиб тарқатилган бошқа бир хабарга кўра, АҚШ прокурорлари ИШИДнинг топшириғи билан америкаликларнинг бошини олишга тайёргарлик кўраётган 2 кишини қўлга олиб, айбномалар эълон қилишибди. Уларнинг яна бир ҳамкори ўтган ҳафта Бостон шаҳрида қўлга олинаётган пайтда пичоқ билан қаршилик кўрсатгани туфайли полиция тарафидан отиб ўлдирилган экан.
Тириклайин қўлга олинганлар – 24 ёшли Ноколас Ровински ва 25 ёшли Давид Райт. Ўлдирилганнинг исми Усама Абдуллоҳ Раҳим. Улар яна 2 киши билан биргаликда Муҳаммад пайғамбарни карикатура қилувчи расмларни ҳаммага намойиш қилиш учун Техас штатида кўргазма очган Pamela Geller исмли аёлнининг бошини олишни режалаштиришган экан. Шу йил 5 майдаги “ИШИД Америкага етиб келдими?” сарлавҳали хабаримизда Техасдаги кўргазмага ҳужум қилиш пайтида Элтон Симсон ва Надир Шуфи исмли икки террорист отиб ўлдирилганини айтгандик. Ҳозир маълум бўлишича, бу икки киши юқорида тилга олинган Ноколас Ровински, Давид Райт ва Усама Абдуллоҳ Раҳим билан бир гуруҳдан экан.
Хуллас, ИШИД Америкага етиб келди. Қандай қилиб келди? Жуда осон, ИШИДнинг биттагина чақириғи билан унинг ғоявий тарафдорлари АҚШда ҳам ташкилотланишга, ҳатто “амалий ишлар” қилишга бошлашди.
Америка расмийлари ИШИД тарафдорари ушланаётгани, ҳатто ўлдирилаётгани ҳафидаги хабарлар ислом фанатикларни қўрқитади, амалий ишлар қилишдан узоқроқда турдиради деб ўйлаётган бўлсалар, янглишадилар. Фанатиклар ҳеч нарсадан қўқмайдилар, чунки, ўлдирилсалар - жаннатга тушишларига ишонадилар.
Абдураҳим Пўлат таклиф қилаётгандек, Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризми битмайди.