Россия 12 июнни “Россия куни” деб байрам қилишга бошлаганига 23 йил бўлди. Ваҳолангки, расмиятчилик учун айтсак, СССР таркибидаги Россия ўзининг давлат суверенитети ҳақидаги декларацияни 1990 йил 12 июнда қабул қилган эди. Шундай экан, 12 июлни Россиянинг мустақиллик куни деб нишонлаш керакмасми? Аммо, кимдан мустақиллик? Ахир СССР ҳар ким билганидек, Россия императорлигининг давомчиси-ку! Буни рус сиёсатчиларининг ўзи ҳам яхши тушунганлари учун 12 июнни мустақиллик куни сифатида эмас, Россия Куни сифатида байрам қилмоқлалар. Хўш, бундай масхарабозлик қачонгача давом этади? Бу саволга жавоб бериш русларнинг иши.
Аммо, биз ўзбеклар бошқа саволга жавоб қидиришимиз керак. Маълумки, СССР Конституциясига кўра, унга кирувчи ҳамма республикалар, Ўзбекистон ҳам, мустақил давлатлар бўлиб, мустақил давлатларнинг СССР номли иттифоқига киришган. Шундай экан, 1991 йил 31 августда қабул қилинган мустақиллик декларацияси яна бир масхарабозликдир.
1991 йил 31 августда Ўзбекистон СССРдан чиққан эмас, мустақил республика сифатида СССРда қолаверган. Аммо, ўша йили 8 декабрь куни СССРни қурган 4 та республикадан 3 тасининг, яъни Россия, Украитна ва Белорусиянинг раҳбарлари Белорусиянинг Беловежские Пуши номли жойида СССРни тарқатиб юбориш ҳақидаги шартномани имзоладилар. Ана ўшандан кейин Ўзбекистон мустақил давлат бўлиб қолди.
Шундай экан, 12 июнни Россия Куни деб байрам қилиш каби, 1 сентябрни Ўзбекистоннинг мустақиллик куни деб нишонлаш масахарабозликдан бошқа нарса эмас. Давлат даражасидаги масхарабозлик билан узоққа бориб бўлмаслигини “Ҳаракат” Агентлиги узоқ йиллардан бери гапириб келмоқда. Бу кетишда Россия Федерациясидан кейин Ўзбекистон ҳам парчаланиб йўқ бўлади. Бунинг олдини олиш, масхарабозликлар билан эмас, ҳақиқат билан яшашга ўрганишимиз керак. Буни “Бирлик” ва “Ҳаракат” гапирмоқда, демак, уларга қулоқ солишни ўзбекларга ўргатиш лозим.