11 June 2015
17:04 - Остонада Дунё ва анъанавий динлар лидерларининг 5-чи қурултойи бўлиб ўтди, Абдураҳим Пўлат афсусланди

Бундай номи улуғ анжуманни Қозоғистон пойтахтида ўтказишнинг асосий максади – Остонани дунёга танитиш, уни яна ҳам машҳур қилиш бўлса керак. Чунки, ҳозирча бу каби анжуманларда конфессиялараро муаммолларни ҳал этиш ҳақида ҳеч ким жиддий ўйлаётгани ҳам йўқ.

Қурултой ишида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой, Иордания қироли Абдалла II ва дунёда мавжуд бўлган динлар ҳамда уларнинг ичидаги турли оқимларнинг вакиллари қатнашдилар. Хабарларга кўра, бу ерда нутқ сўзлаганлар, Пан Ги Мун ҳам, Нурсултон Назарбой ҳам, бошқалар ҳам, глоболлашув давридаги терроризмом, ташкилий жиноятчилик, наркомания каби каби муаммолардан қутилиш йўлида конфессиялараро ҳамкорлик муҳимлиги ҳақида баландпарвоз гаплар гапирдилар.

Амммо, ҳозирги босқичда конфессиялараро ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, қолаверса, дўстлик йўлидаги асосий муаммо Ислом дини эканлиги, табиий, тилга ҳам олинмади. Маълумки, Ислом динига кўра, ислом давлатлари Халифаликка бирлашиши керак, давлатлар исломий бўлиши керак, Ислом дини Худо берган ниҳоий дин бўлгани сабабли, бутун одамзод ислом динини қабул қилиши керак ва ҳоказолар. Бу сифатларнинг ҳар бири дунёда фақат муаммолар яратади, конфессиялараро муносабатларни бузишга хизмат қилади. Улар бартараф этилмагунча, дунёда тинчлик бўлмайди, ислом терроризми ўлмайди.

Мен бу Қурултой бўлишини аввалдан билар эдим, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат, аммо унга узоқдан туриб бўлса ҳам қатнашиш кераклиги ҳақидаги фикр менда ҳозир пайдо бўлганидан афсусланмоқдаман. АҚШ Президенти Барак Обамага яқинда ёзган хатим асосида Остонадаги қурултой қатнашчиларига бир мурожаат қилиб юборишим керак эди. Менинг мурожаатимга ҳозирги босқичда қандайдир эътибор бўлмаслигини ҳам биламан. Аммо, секин аста шу йўналишда иш бошлаш керак. Остонадаги қурултойларнинг кейингилари ахир бир кун, қуруқ гаплардан ташқари, амалий ишлар қилиш йўлига ўтади. Ўшанда дунё динларининг лидерлари мен таклиф қилаётган нарсаларни қилмасдан конфессиялараро ҳамжиҳатлик ҳақида гапириш ножиддийлик эканлигини тушунишади. Буни уларга тезроқ тушунтириш йўлида бир нарсалар қилиш керак.