11 June 2015
23:15 - Ноҳукумат ташкилотларининг жилови яна тортиладиган бўлди
Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги Низомга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) тадбирларини ўтказиш аввалдан вазирлик билан келишилади. Мазкур Низомга асосан ННТлар мамлакатимиз ёки чет элда ўтказиладиган анжуман, семинар, тренинг, йиғилиш, акциялар, давра суҳбатлари, учрашувлар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни Адлия вазирлиги билан келишиши шарт. Диний ташкилотлар томонидан ўтказиладигин диний маросим ва ибодатлар бундан мустаснодир.

Шунингдек, халқаро ва чет эл ННТларининг ваколатхона ҳамда филиаллари босма, аудиовизиуал ва бошқа турдаги матералларнинг тайёрланиши ҳамда тарқатилишини Адлия вазирилиги билан келишилган ҳолда амалга оширишлари лозим деб белгиланган. Тадбир ўтказилишидан камида бир ой илгари ННТлар адлиянинг тегишли идорасига босма, аудиовизиуал ва бошқа турдаги матераллар лойиҳасини тақдим этишлари талаб қилинади. Бундай материллар хорижда тайёрланиб Ўзбекистонга олиб келинадиган бўлса, уларнинг нусҳалари ёки намуналари тақдим этилиши керак.