08 June 2015
20:33 -
Туркманбоши-2 Ўзбекистон Режимбошиси билан кўришиш учун кузда Тошкентга келади
Шу йилнинг куз ойларида Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммад бошчилигидаги давлат делегацияси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатган. Яқинда Тошкентга келиб кетган вазир Мередов иккала режим раҳбарларининг учрашуви, унинг кун тартибига оид масалаларни келишиб кетган бўлса керак.
"Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2015 йилнинг кузида Ўзбекистонга сафар уюштиради", дейилади Туркманистон ТИВ матбуот хизмати хабарида. Туркманларнинг ташқи ишлар маҳкамаси ҳам ўзимизники каби мавҳум, тўмтоқ хабар тарқатган. Унда на муҳокама нишонидаги масалалар, ва на ташрифнинг аниқ санаси кўрсатилган.
Бир нарса аниқ, дейди мухбиримиз. Яккамоховларга айланган Туркманбоши-2 ва Режимбоши ҳасратлашиб олишмоқчи холос. Уларнинг иккаласи ҳам на минтақавий, на жаҳон муаммоаларини, замонавий чақириқларни тушуншмайди, мамлакатлари ичида диктаторликларини мустаҳкамлаш дарди билангина яшашади. Эслатиб ўтиш керакки, халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар бу икки мамлакатни дунёнинг энг ёмон 10 та диктаторликлари рўйхатига киришган.