“Катта еттилик” ҳам деб аталадиган G7 саммитини камситиш ниятимиз йўқ. G8 дан Россия ҳайдалгандан кейин G7 га айланган мамлакатларнинг раҳбарлари Украинадиги воқелар туфайли доимий алоқада бўлиб туришди, кўплаб икки томонлама учрашувлар бўлди, Россияга қарши якдиллик билан кураш олиб борилди. Отдан тушиб бўлган бўлса ҳам эгардан тушгиси келмаётган Владимир Путин аянчли аҳволди.
Германияда кеча ва бугун ўтказилган G7 саммитида Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга, ҳатто уларни кенгайтиришга келишилиши аввалдан маълум эди, айнан шундай бўлибди. Шунинг учун сарлавҳада “пичоққа илинадиган янгилик йўқ” сўзларини ишлатдик.
АҚШ Президенти Барак Обаманинг саммитдан кейин ўтказилган матбуот конференциясида айтган гаплари саммитининг якунловчи ҳужжатида қоғозга туширилган фикрлар эканлигига ҳам шубҳа йўқ. Мана унинг муҳим гаплари:
- Россия изоляция қилинди, аҳволи оғир.
- Россия қўшинлари Украинада ҳали ҳам бор.
- Украинага молиявий ёрдам бериш давом этади.
- G7 Россияга қарши янги санкциялар киритишга тайёр.
Шу матбуот конференциясида Франция Президент Франции Франсуа Олланд Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни давом эттириш ҳақидаги қарори июнь ойидаёқ қабул қилинишини билдирди. ЕИ Кенгаши раиси Дональд Туск санкциялар қаттиқлаштирилиши ҳақида ҳам гапирди. Гемания канцлери Ангела Маркел аввалдан бу ҳақда гапириб келмоқда эди.
Табиий, саммитда фақат Украина масаласи муҳокама қилинмаган. Маълум бўлишича, жаҳон иқлимида бўлаётган ўзгаришларнинг хавфли натижалари ҳам кун тартибида бўлган ва G7 тарафидан иқлимнинг ҳимояси учун 2020 йилгача $100 млрд ажратиш қарори олинган.
Эслатиб ўтиш керак, яқинда АҚШ Президенти Барак Обама иқлим ўзгаришининг хавфи терроризм хавфидан ҳам кўпроқ деган эди. $100 млрд ажратиш ғояси ҳам ундан чиққан бўлса керак. Табиий, бу пулнинг катта қисми АҚШдан бўлади.