08 June 2015
19:41 -
“Эзгулик” раҳбари Васила Иноят Варшава анжуманида сиёсий ҳуқуқларни дастаклади!
Жамиятнинг бугун тарқатилган пресс-релизида айтилишича, шу йилнинг 1-3 июнь кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Польша пойтахти Варшавада демократия ривожида ноҳукумат ташкиотларнинг ўрнига бағишланган муҳим конференция ўтказди. Дунё мамлакатлари ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва ноҳукумат тузилмалари вакиллари иштирок этган анжуман замонавий жамиятларда фуқаролик жамияти вакиллари ва ноҳукумат ташкилотларининг ўрни, уларнинг муаммо ва истиқболи масалаларини муҳокама қилди.
Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят ҳам иштирок этди. У анжуманда чиқиш ҳам қилди ва авваламбор халқаро ташкилотлар, хусусан, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти фаолиятини тнқид остига олди. Ўзбекистон сингари авторитар ҳукуматларга нисбатан ўта жўн позициядаги ташкилотлар ва бу ўлкада тўла ҳукумат томонига ўтиб ишлаётган уларнинг ваколатхоналари фаолияти кескин ислоҳотга муҳтож эканини таъкидлади.
“Афсуски, биз муҳим деб ҳисоблаётган демократик институтлар, халқаро ташкилотлар стратегик жиҳатдан қулай позицияга эга эмас. Масалан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласига эътибор қаратаётган халқаро ташкилотларнинг айнан сиёсий ҳуқуқлар масаласига, мухолифатдаги сиёсий партияларга йўл берилмаётганига эътиборсизлиги мамлакатда нафақат инсон ҳуқуқлари, балки ноҳукумат ташкилотлар фаолитини ҳам кескин хавф остига қўймоқда. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги президентлик сайловлари борасидаги мужмал хулосалари ҳам бунга мисолдир. Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтиш ҳамма ҳужжатларни, жумладан, ўз тарафдорлари рўйхатини топширган Адлия вазирлигига “Бирлик” Партияси бор, ЕХҲТ ҳеч бўлмаганда ана шу иш билан шуғулланса, қандайдир сиёсий ўзгаришлар кутсак бўлади” деди Васила Иноят “Ҳаракат” мухбири билан суҳбатда.
Анжуманга келган бошқа мамлакатлар фаоллари, айнан икки лагердаги ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари, бир тарафда “Эзгулик” лидери Васила Иноят ва иккинчи тарафда Ўзбекистон Олий Мажлиси Омбудсмани, шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидовларнинг фикрлари ўртасидаги тафовутни кўриб, ҳайратга тушишибди. Васила Иноят Ўзбекистондан бориб, мамлакатдаги қийноқлар, мажбурий меҳнат шакллари, сиёсий ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги сингари оғриқли мавжуларни кўтарди. Омбудсманимиз ва биринчи рақамли миллий ҳуқуқбонимиз эса Ўзбекситон режимни Васила Иноятдан “ҳимоя” қилиш билан овора бўлдилар.
“Таажжуб билан таъкидлаш керакки, халқаро ташкилотларимизнинг сўнгги йилларда ўтказаётган анжуманларида деярли фойда йўқ. Улар қачонки Ўзбекистонга нисбатан ҳозирги каби тутуриқсиз позицияда қолишар, уларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ҳам ҳукуматга ҳамоҳанг бизга душман кўзи билан қараркан, бизнинг фаолияятимиз доимий хавф остида. Тезроқ сиёсий ҳуқуқларни олдинга олиб чиқишни кенгкўламли кампания даражасига кўтаришимиз, мамлакатда сиёсий ўзгаришлар ясашга уринишимиз керак” дейди Васила Иноят.
Ҳозир Ўзбекистонда ўзини ҳуқуқ ҳуқуқ ҳимоячиси деб атайдиганлар кўпайиб кетди, дейди мухбиримиз. Уларнинг бир қисми чет элга қочволиб, ўша ерда ҳам масхарабозлик билан овора. Улар Васила Иноятдан дарс олиб, ҳақиқий фаолият олиб боришса эди, бир овоздан чиқишса эди, кўп муваффақиятларга эришса бўларди.